Ушбу мақолада аёлнинг олий маълумотли бўлишини истаган эркакнинг жамиятда ва оиладаги психологик ўрни таҳлил қилинади, шунингдек, бу жараённинг кундалик ҳаётга таъсири ёритиб берилади. Бугунги кунда жамият тараққиётида олий маълумотнинг аҳамияти беқиёс даражада ортмоқда. Инсоннинг билимли, тафаккури кенг, савияси юқори бўлиши нафақат шахс, балки оила ва бутун жамият ривожланиши учун асосий омил ҳисобланади. Шундай экан, эркакнинг ўз ҳаётий умр йўлдоши – аёлини олий маълумотли бўлишини орзу қилиши ва қўллаб-қувватлаши унинг оиладаги руҳий етуклиги, маънавий дунёси ва ҳаётий қарашларидан далолатдир.