Манбаларнинг маълумот беришича, Шайбонийлардан кейин ҳокимият тепасига келган Аштархонийлар даврида (1601-1756 йй.) бошбошдоқлик, ўзаро курашлар, маҳаллий ҳокимиятнинг марказга бўйсунмаслиги даври бўлиб, сиёсий барқарорлик сулола инқирозига ҳамда давлатнинг учга бўлиниб кетиши билан тугади. Давлатдаги расмий даражадаги бошқарув икки босқичли бўлиб марказий ва маҳаллий бошқарув тизимига эга эди. Вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимларининг марказий ҳокимиятга бўйсуниши белгиланган йиллик солиқларни тўплаб хон хазинасига юбориб туриши, хон фармонига кўра, ҳарбий юришларда ўз қўшинлари билан қатнашишдан иборат бўлган, холос. Кўп ҳолларда ўзларини марказий ҳокимиятдан мустақил деб ҳисоблаган вилоят амирлари ва шаҳар ҳокимлари ҳам ўз бошқарув тизимига ва ҳарбий кучларига эга бўлганлар