“Roman de Renart” ўрта асрларда қадимги француз тилида назмий шаклда ёзилган ҳайвонлар ҳақидаги ҳикоялар тўплами ҳисобланади. Турли муаллифлар томонидан ёзилган бу хилма-хил ҳикоялар ўрта асрлардан бошлаб "branche"лар (бранш – эпик жанр тури) деб аталади. Улар саккиз бўғинли, текис қофияли шеър шаклида тузилган. Энг қадимги намуналар тахминан 1174 йилга бориб тақалади. XIII асрдан бошлаб браншлар маълум мавзуий гуруҳларга бирлаштирилган.
2022-10-07