Мазкур мақолада Алишер Навоий қаламига мансуб “Ҳайрат ул-аброр” достонининг кўнгил таърифига бағишланган уч боби таҳлил қилинган. Таҳлил объекти сифатида “Ҳайрат ул-аброр” достонининг 1960 йилда П.Шамсиев томонидан нашрга тайёрланган танқидий матни танлаб олинган. Муаллиф достондаги мазкур бобларнинг таҳлилига тасаввуфий нуқтаи назардан ёндашади, кўнгил тасаввуфий тимсол сифатида талқин қилинади. Таҳлил жараёнида тасаввуфнинг кўнгил ҳақидаги бир қатор назарий масалаларига ҳам ойдинлик киритилади.
2023-06-05