Innovative Academy
  • Регистрация
  • Вход
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Вопросы о докторантуре и ответы на них
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Найти

Расширенные фильтры

Результаты поиска

ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҚОНУНЧИЛИГИДА МАҲКУМЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ: АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ МИСОЛИДА ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛ

Ушбу мақола Америка Қўшма Штатларида (АҚШ) жиноят-ижроия қонунчилиги доирасида маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий асослари, амалий жараёнлари ва ислоҳотлардаги ўрни илмий-назарий таҳлил қилинади. АҚШ Конституциясининг Биринчи ва Саккизинчи ўзгартиришларига таяниб, маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари, жумладан сўз эркинлиги, қаттиқ жазолардан ҳимоя ва ҳуқуқий ёрдам олиш каби масалалар кўриб чиқилади. Мақолада АҚШдаги маҳкумлар ҳуқуқларининг ҳимояси, First Step Act каби ислоҳотлар орқали уларнинг жамиятга қайтиши ва қайта жиноят содир этишнинг олдини олишга қўшаётган ҳиссаси муҳокама қилинади. Хорижий тадқиқотчилар, жумладан профессор Жонатан Симон, Эмили Базелон ва Жеффри Фаган каби олимларнинг ишларига таяниб, маҳкумларнинг таълим, саломатлик ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқларини кучайтиришнинг ижтимоий, иқтисодий ва психологик жиҳатлари таҳлил қилинади.

Нигматов Руфтулло Олимджонович, Шодиев Абдукарим Абдураҳмонович

116-121

2025-09-24

ЯПОНИЯДА ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ БИЛАН ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Ушбу тадқиқот Япония пробация хизматининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини хорижий давлатлар, хусусан, АҚШ ва Буюк Британия тажрибалари билан қиёсий таҳлил қилишга бағишланган. Япония пробация хизматининг марказлашган бошқаруви, кўнгиллилар тизими ва жамият билан интеграцияси унинг юқори самарадорлигини таъминлайди, бу қайта жиноят содир этиш даражасининг пастлиги (15% дан кам) билан тасдиқланади. АҚШ пробация хизмати назоратга, Буюк Британия эса хусусий сектор билан ҳамкорликка таянади, лекин уларнинг қайта жиноят кўрсаткичлари (30-40% ва 25-30%) Япониядан юқори.

Аскарова Элмира

146-149

2025-04-30

СТРАТЕГИК БАРҚАРОРЛИК ВА УНИ БАҲОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ (АҚШ ВА ХИТОЙ ЎРТАСИДА РАҚОБАТ МИСОЛИДА)

Мақолада бугунги кунда дунёда кузатилаётган биполяр тизимни яратишга қаратилган ҳарбий соҳадаги рақобат, АҚШ ва Хитой ўртасида ядровий қуролларни чеклаш бўйича бугунги кунда ҳамкорлик шарт-шароитлари, дунёда хавфсизлик барқарорлигини таъминлашда икки дунё кучларининг ўзаро чекланишининг ўрни борасидаги илмий хулосалар ва унга оид таклифлар келтирилган.

Бозаров Дилмурод

101-108

2022-10-31

ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИШДА АҚШ ВА ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАЛАРИНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти ташкил этишда АҚШ ва Европа мамлакатлари тажрибалари ўрганилиб муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Хидиров Фурқат Шукруллаевич

86-95

2023-03-16

ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ АЛОҚАЛАРДА БУХОРО ВИЛОЯТНИНГ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ИШТИРОКИ (2015-2021 ЙИЛЛАР МИСОЛИДА)

2015 йил январь-декабрь ойларида саноат маҳсулоти хажми 4749,5 млрд. сўмни ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,0 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги П.Ф 4707-сонли фармонига асосан дастур доирасида 2015-2019 йилларда амалга оширилган лойиҳа бўйича Бухоро вилоятида 41 та лойиҳани амалга ошириш учун, 1181,2 минг АҚШ доллари сарфланган.

ТУЙЕВ ФАЗЛИДДИН ЭРКИНОВИЧ

267-274

2022-10-10

АМЕРИКА ҚУРАМА ШТАТЛАРЫНДА СУДЬЯ КАДРЛАРДЫ ТАҢЛАЎ ҲӘМ ОРЫНЛАРЫНА ҚОЙЫЎ МӘСЕЛЕЛЕРИ

Бул мақалада Америка Қурама Штатларында суд системасы ҳәм судья кадрларын таңлаў ҳәм лаўазымға тайынлаў процесслери кеңнен сәўлелендирилген. Бәринен бурын, АҚШтағы федерал ҳәм штат судлары системасы, олардың структуралық бөлимлери, ўәкилликлери ҳәм басқарыў тәртиплери талланған. Федерал дәрежедеги суд системасының орайында АҚШ Жоқары суды турыўы, апелляция ҳәм округ судлары, сондай-ақ, арнаўлы судлардың орны ҳаққында сөз етиледи. Сондай-ақ, штатлардың өз коньституцияларына тийкарланған суд системалары, еки басқышлы ҳәм үш басқышлы суд системалары, олардың өзине тән тәреплери ҳәм айырмашылықлары көрсетип өтилген. Мақалада, әсиресе, судья лаўазымына талабанларды таңлаў ҳәм тайынлаўдың төрт түрли тийкарғы модельи - губернатор ҳәм нызам шығарыўшы уйым арқалы тайынлаў, арнаўлы комиссия арқалы таңлаў, сайлаў арқалы судьяларды таңлаў ҳәм нызам шығарыўшы уйым даўысы арқалы сайлаў - кеңнен сәўлелендирилген. Бул процесслердиң ҳуқықый тийкарлары ҳәм әмелий әҳмиети ашып берилген.

Даулетмуратов Тимур Даулетмуратович

164-168

2025-09-29

АЛЕКСАНДР ГАМИЛТОН ВА ТОМАС ЖЕФФЕРСОННИНГ АҚШ ДАВЛАТИ ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ БЕҚИЁС ЎРНИ

Мақолада  Америка Қўшма Штатлари асосчилари, Александр Гамилтон ва Томас Жефферсонларнинг ҳуқуқ ва давлвт тўғрисидаги таьлимотлари, уларнинг ҳуқуқ ва давлат тўғрисидаги қарашларининг шакилланишига таьсир кўрсатган шарт-шароитлар ва омиллар, ҳокимиятлар тақсимланишида уларнинг ўрни ва унинг моҳияти ҳукумат ваколатларини чеклаш механизмларини такомиллаштириш ҳақидаги фикрлари ва Америка Қўшма Штатлари ҳуқуқ тизимини шакллантиришга оид олиб борган ишлари таҳлил этилган.

Раҳматова Юлдуз Рустамовна

76-80

2024-06-24

“SMART МАҲАЛЛА” АХБОРОТ ТИЗИМИ ҲУДУДДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ КАФОЛАТИ

Мақолада “smart маҳалла” ахборот тизими ҳудуддаги жиноятларни олдини олиш борасида мулоҳазалар ҳамда хорижий давлатлар АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Австралия) тажрибаси, бу борада ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари ўрганилиб муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Анваров Баҳодир Бахтиёрович

145-148

2023-05-15

ФОНД БОЗОРИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ҳозирги кунда рақамли технологиялар ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб борди. Жумладан, молия бозори, хусусан фонд бозори ҳам бу жараёндан четда қолмаган. Дунёдаги етакчи давлатлар, айниқса АҚШ, Сингапур, Япония ва Европа мамлакатлари ўз молиявий тизимларини рақамлаштириш орқали фаол ва шаффоф бозор механизмларини шакллантиришга эришмоқда. Бундай жараён Ўзбекистонда ҳам кечаётган бўлиб, мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, молия соҳасини инновацион ечимлар билан бойитиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Кушназарова Наргиза Сулеймановна

23-25

2025-06-10

МОЛИЯ БОЗОРИ ОРҚАЛИ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ АҚШ ТАЖРИБАСИ

Мақолада маҳаллий ва хорижий олимларнинг мавзуга доир тадқиқот
ишлари ҳамда молия бозори жорий ҳолати таҳлил қилинган. Молия бозори
инструментлари орқали молиялаштириш давлат ва корпоратив сиёсатнинг комплекс
механизмининг восталаридан бири сифатида о‟рганилган, Америка Қо‟шма
штатларида молия бозоридан капитал жалб қилиш тажрибаси орқали сог„лом
рақобатни юзага келтиришга доир хулосалар, илмий таклиф ва амалий тавсиялар
келтирилган.

Сафараво Нодира Ашуралийевна, Бобохонов Шоҳруҳ Ботирович

75-78

2023-05-07

БИЗНЕСДА КРЕДИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Бутун дунё бўйлаб тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг январь ойида «Жаҳон банки тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарийб 4,8 млн. АҚШ долларига тенг кредитларни дунёнинг 47 давлатига 61 та лойиҳани молиялаштириш учун ажратди». тадбиркорлик субъектларини халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан қўллаб – қувватлаб келинишига қарамай, тадбиркорлик субъектлари йирик компанияларга қараганда, кўпроқ молиявий тўсиқларга дуч келмоқдалар. Халқаро тажрибаларнинг кўрсатишича, улар кредитлашда тижорат банклари ва кредит уюшмалари анъанавий тарзда кредитлаш усулларидан фойдаланиб келмоқда.

РАҲМОНОВ ҲУШНУД ХОСИЛЖОНОВИЧ

4-6

2024-06-19

ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ УСТИДАН ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИНИНГ АЙРИМ МУАММОЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Мақолада давлат бюджети устидан парламент назоратини амалга ошириш жараёнида мавжуд муаммолар таҳлили миллий ва хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида таҳлил қилинган. Жумладан, парламент назорати предмети, амалга ошириш тартиботи ва ташкилий-ҳуқуқий асосларига оид муаммолар мавжудлиги ва уларни такомиллаштириш масалалари хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида баён қилинган. Мисол учун, АҚШда давлат бюджетининг ижроси самарадорлигини ошириш 2002 йилдаги Президентнинг бошқаруви режаси билан таъминланади ва мазкур режага мувофиқ АҚШ Конгресси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг самарадорлигига баҳо беришади. Президентнинг бошқаруви режасига ҳар бир вазирлик томонидан ишлаб чиққан стратегик режалар киритилган. Шунингдек, давлат бюджети устидан парламент назоратига оид амалдаги қонунчилик таҳлил қилинган ҳолда, тегишли аниқ нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.

Юсупов Сардорбек Баҳодирович

146-151

2023-08-26

“ШИМОЛ ОДИССЕЯСИ” (AN ODYSSEY OF THE NORTH) ҲИКОЯСИДА РОВИЙ ОБРАЗИ ВА МЕТАФОРА

Тезисда АҚШ ёзувчиси Жек Лондоннинг  “Шимол Одиссеяси” (An Odyssey of the North)  ҳикоясида муаллиф-ровий образи ва унинг нутқида кўп ишлатилган тасвирий воситалардан бири бўлган метафора ҳақида сўз юритилади. Илгари сурилаётган ғояга Аристотель ҳамда замонавий инглиз олимларининг илмий-назарий қарашлари методологик асос сифатида олинган. Ёзувчининг асари асл матндан таржима қилиниб, таҳлилга тортилган.

 

Толипова Аида

23-26

2024-01-17

БУҒДОЙ НОНИНИ ОҚСИЛ БРИКЕТ (НУТ+МОШ) УНИ БИЛАН БОЙИТИШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР

Бугунги кунда дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, дон маҳсулотларига бўлган талабни қондириш мақсадида 788,95 миллион тонна атрофида буғдой етиштирилмоқда. Ялпи ҳосилнинг нуфузли улуши Хитой (138,0 млн. тонна), Европа Иттифоқи мамлакатлари (134,7 млн. тонна), Ҳиндистон (103,0 млн. тонна), Россия (91,0 млн. тонна), АҚШ (44,9,31 млн. тонна), Канада (35,0 млн. тонна) каби мамлакатларга тўғри келмоқда. Буғдой етиштириш ҳажми бўйича Ўзбекистон 6,3 млн. тонна билан 24-ўринни эгаллаб келмоқда . Функционал бойитилган нон ишлаб чиқариш учун аввалги тажрибадаги сингари технологиядан фойдаланилди. Фақат ушбу тажрибада бойитувчи сифатида оқсил брикет (нут+мош) унидан фойдаланилди.

Косбергенова Бибиназ Муратбаевна

24-29

2025-09-15

УЙ ҚАМОҒИ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИ

Мазкур мақолада уй қамоғи эҳтиёт чорасининг келиб чиқш, риводланиш тарихи ҳамда айрим давлатлар қонучилигига кўра жиноят процессининг қайси иштирокчиларига нисбатан қўлланилиши ёритиб ўтилган

Ёқубов Улуғбек Сидиқжон ўғли

159-164

2024-05-21

ШАХСНИНГ КАСБГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ, ЛАЁҚАТИ ВА ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ АМАЛИЙ ЎРГАНИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Шахсни касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Буюк Британияда қўлланилувчи методикалар ҳақида сўз юритилган. Ўзбекистонда психология фани бўйича жаҳондаги илғор тажрибанинг ўзлаштирилиши хусусиятлари очиб берилган.

Бекчанова Солиха Давлатназаровна

774-780

2022-11-23

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА МАЪНАВИЙ ЗИЁН МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

АҚШда маънавий зиён компенсацияси миқдорини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган қонунларнинг ва ушбу масала бўйича яратилган тизимнинг ўзига хослиги. АҚШ қонунчилигини, амалиётини ўрганиш, ушбу амалиётни мамлакатимиз қонунчилигига имплементация қилиш маънавий зиён компенсацияси миқдорини аниқлашдаги муаммоларга ечим бўлиши мумкин.

Лола Саидова

47-51

2025-04-08

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАР

Халқаро банк тизимида операциялар орқали олинувчи даромад манбаини асосий улуши қимматли қоғозлар бозори орқали келади. Жаҳон амалиётида банкларнинг қимматли қоғозлар бозори орқали топаётган даромадлари йилдан-йилга ўсиш тенденциясини сақлаб қолган. Қимматли қоғозлар бозорида банкларнинг фаол иштирокини кенгайтириш молиявий хизматлар турини диверсификация қилишга ва инвестицион муҳитни яхшилашга хизмат қилади. Ўзбекистонда қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида банк тизимида хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш, фонд бозори айланмасини 7 млрд. АҚШ долларига етказиш белгилангани.

Абдукаюмов Абдувахид Абдувасикович

112-114

2025-08-28

УЧ ШОХЛИ НЕРВ НЕВРАЛГИЯСИ ХУРУЖИ ДАВРИДА ВЕГЕТАТИВ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ЖИНСГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА КЕЧИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Уч шохли нерв невралгияси клиник невралогияда кўп учрайдиган барқарор оғриқ синдромларидан бири ҳисобланади. АҚШ да олиб борилган эпидемиологик текширувлар шуни кўрсатдики, уч шохли нерв невралгияси билан касалланиш даражаси 100 000 ахолида ўртача 4,3-4,7 ни ташкил қилади. Тарқалиш жиҳатидан бош мия нервлари касалликлари ичидан уч шохли нерв невралгияси юз нерви невропатиясидан сўнг иккинчи ўринда туради Уч шохли нерв невралгияси кўпроқ ўрта ва қари ёшда учрайди, лекин 40 ёшгача биринчи хуружлар 30-35%ни, 70 ёшдан катталарда биринчи оғриқ хуружининг бўлиши 2-3% ни ташкил қилади. Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ касалланадилар.Уч шохли нерв невралгияси хуружи жуда куп вегетатив томир узгаришлар билан кузатилади. Буни огрикка мос келувчи аппаратлар томонидан жавоб реакцияси деб тушунтириш мумкин, чунки уч шохли нерв вегетатив нерв тизими билан мустахкам богликдир.

Жўраева Дилсора Нуриддиновна

81-82

2024-04-23

ТЕЗКОР ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА ИНСОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Ушбу мақолада тезкор қидирув тадбирларини ўтказишда инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда АҚШ, Канада, Италия, Германияда, Буюк Британия, Швецария ва бошқа ривожланган давлатларнинг тажрибалари таҳлил қилинган.

Каримов Ёрқин Нуруллаевич

43-51

2023-04-08

ТОВЛАМАЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

 Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида товламачилик жиноятларининг олдини олишнинг замонавий усуллари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу муаммони бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинади. Жиноят процессуал қонунчилигидаги мавжуд нормалар, профилактика механизмларининг самарадорлиги, шунингдек, товламачиликнинг ижтимоий-иқтисодий ва психологик омиллари кўриб чиқилади. Мақолада халқаро тажриба (масалан, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Жанубий Корея мисоллари), жаҳон назариялари (криминоген вазиятлар назарияси, шикастланган ойна назарияси) ва миллий амалиёт асосида долзарб таклифлар ишлаб чиқилган. Товламачиликка қарши курашишда ахборот технологияларининг роли, қонунчилик бўшлиқлари ва уларни ислоҳ қилиш истиқболлари ҳам батафсил муҳокама қилинган.

Тожибоев Жасур Маҳмудбоевич

159-162

2025-02-28

КОРРУПЦИЯНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШДА ХОРИЖ АМАЛИЁТИ

Мазкур мақолада давлатни таназзулга олиб келувчи коррупция тушунчаси, тавсифи, белгилари ва ривожланиш тарихи ёритилган. Хусусан коррупция тушунчасига турли ёндашувлар, таърифлар келтириб ўтилган. Қадимги Рим, Шемер Амир Темур давлатларида коррупцияга қарши курашиш илоҳотлари кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хориж давлатларида коррупцияга қарши курашиш амалиёти масалалари тадқиқ қилинган. Мамлакатимизда коррупция қарши кураш масаласида амалга оширилаётган ислоҳатлар ёритилган. Шунингдек, Финландия, Германия, АҚШ, Италия, Буюк Британия, Хитой давлатларида корупцияга қарши курашиш амалиёти ўрганилган.

Бегматов Азизбек Шохобидинович

100-106

2022-03-19

ШАХСНИ ГУМОН ҚИЛУВЧИ ТАРИҚАСИДА ИШТИРОК ЭТИШНИ ПРОЦЕССУАЛ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Мазкур мақолада шахсни гумон қилувчи тариқасида иштирок этишни белгиловчи протсессуал асосларнинг халқаро тажрибалари ўрганилади. Жумладан, Германия, АҚШ, Франция ва Россия каби давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинади. Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилади.

Усмоналиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғли, Боймуродов Дилшод Фазлиддин ўғли

86-91

2025-06-17

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ СОХАСИДАГИ РИВОЖЛАНИШЛАР

Президентимизнинг 2019 йил 2 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2019-2021 йилларда умумий қиймати 1,3 миллиард, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 692 миллион АҚШ доллари миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш вазифаси қўйилди

Мардонов Азизбек Бахром ўғли

8-10

2022-08-06

БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Мақолада Буюк Британия, Япония, Россия Федерацияси, Ҳиндистон ва Қозоғистон Республикаси каби давлатларнинг безорилик жиноятини тез ва тўлиқ очиш, уни содир этган шахсларнинг айбини фош этиш, бу турдаги жиноятлар юзасидан ариза ва хабар келиб тушганда кечиктириб бўлмас ҳаракатлар, гумон қилинувчи (айбланувчи)ни сўроқ қилиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, далилларга баҳо беришга доир халқаро ҳужжатлар талаблари ўрганилиб, улар асосида миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Хусусан, АҚШда безорилик жиноятини содир этган гумон қилинувчидан тўғри кўрсатув олишга қаратилган “Беш тактика” деб номланган сўроқ қилиш усулидан ҳамда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида инновацион технологиялардан кенг фойдаланилиши, АҚШ ва Буюк Британияда кибер безорилик жинояти учун алоҳида норма мавжудлиги, унинг энг кўп содир этиладиган жойлари ва содир этиш усуллари, шунингдек улар бўйича ўтказиладиган тергов ва процессуал ҳаракатлар ўрганилиб, уларни миллий қонунчилигимизда акс эттириш орқали тергов амалиётига жорий этиш лозимлиги ҳақида хулосага келинган.

Нишонов Элдоржон Музафар ўғли

122-130

2024-01-31

1 - 25 из 32 результатов 1 2 > >> 

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Язык

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Разработано

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy