Ўсимлик хом ашёларидан валериана қуруқ экстрактлари, мелатонин ва глицин асосида мураккаб таркибли “Сомниум” ичиш учун томчилар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқилди. Томчиларнинг таркибига турли хил ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий нитрит, бензой кислотаси, натрий бензоат, сорбин кислотаси, калий сорбат, натрий сахаринат, кальций цикламат натрий цикламат, спирт-сув-глицеринли аралашма иштирокида оптимал таркиб танланди, технологияси ишлаб чиқилди. Турли таркибларда олинган мураккаб таркибли томчиларнинг сифат кўрсаткичлари қиёсий баҳоланди.