XXI аср - рақамли иқтисодиёт асри бўлиб, ахборот технологиялари (АТ) жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, жумладан, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат бошқарувига чуқур кириб бормоқда. Бугунги кунда АТ нафақат муайян соҳалар учун мутахассислар тайёрлашнинг асосий воситаси, балки рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили ҳамдир. Шу муносабат билан ушбу макола, олий таълим муассасаларида (ОТМ) АТ фанини ўқитишнинг самарадорлигини ошириш долзарб аҳамият касб этади. Мазкур мақолада биз ОТМларда АТ фанини ўқитишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қиламиз, мавжуд муаммоларни аниқлаймиз ва уларнинг ечимларини таклиф қиламиз, шунингдек, АТ соҳасида таълимнинг келажак истиқболларини кўриб чиқамиз.