Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида жиноятларнинг субъектив томонини белгилашда мотив ва мақсаднинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан мотив ва мақсаднинг тушунчаси ва белгилари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинади. Жумладан, паст мотив тушунчаси акс этирилган жиноятларни содир этишда
айбдорнинг жиноий нияти, мотивациясини белгилаш муаммолари атрофлича кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан мотив ва мақсаднинг ўзаро яқин ва фарқли жиҳатлари таҳлил қилиниб, илмий-назарий хулосаларга келинган.