Ушбу мақолада компьютер технологиялари ёрдамида чет тиллари, айниқса инглиз ва рус тилларини ўрганиш жараёнини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади. Таъкидланган муаммолар орасида таълим муассасаларида замонавий компьютер технологияларининг етарлича жорий этилмаганлиги ва мавжуд дастурларнинг таълим талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги мавжуд. Шунингдек, компьютерли таълимнинг афзалликлари, жумладан талаба ва магистрантларнинг мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, таълим жараёнига қизиқишни ошириш ва ахборот излаш ҳамда тил тўсиқларини енгишда самарадорликни таъминлаш каби жиҳатлар қамраб олинган. Мақолада таълимда компьютер технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти ва унинг тил ўрганишдаги роли атрофлича таҳлил қилинган.
2024-06-24