Замонавий тиббиётда лазер терапияси алоҳида ўрин тутади. Биринчидан, жуда кўп қиррали усул сифатида жуда кўп турли касалликларга ёрдам беради; иккинчидан, хавфсиз усуллардан бири сифатида; учинчидан, дори-дармонларсиз даволашнинг энг юқори самарали усулларидан бири сифатида. Неврологияда лазер терапияси 80-йиллар охирида, 90-йилларнинг бошида фаол қўлланила бошланди. Мақолада тригеминал невралгияларни даволашда лазеротерапия усулини қўллаб, эришилган натижалар ёритилган. Бундан ташқари трегеминал невралгияларда оғриқ хуружини бартараф қилишда ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг самарадорлиги кўрсатиб берилган.
2022-11-21