Минтақа саноатини трансформациялаш жараёнида албатта катта маълумотлар базаси шакллантирилади. Минтақа саноат корхоналари ҳар йили ўз ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий омиллари сифатида ахборот технологияларини ривожлантириш ва модернизация қилишга сармоя киритмоқда. Корхонанинг ахборот муҳитини ривожлантириш, корхонанинг янги модулларини жорий этиш, маълумотлар узатиш каналларини модернизация қилиш зарурияти пайдо бўлади.
2023-02-14