Мақолада парламент тарихи, хусусан унинг юзага келиш босқичлари, ривожланиш тенденциялари, бу йўналишдаги хорижий мамлакатларнинг тажрибаси, шунингдек миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича парламентнинг роли ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, миллий хавфсизликни таъминлаш йўналишида Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, миллий хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги замонавий усул ва механизмлари ҳақида баён этилган.