Innovative Academy
  • Регистрация
  • Вход
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Вопросы о докторантуре и ответы на них
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Найти

Расширенные фильтры

Результаты поиска

ТАРБИЯЧИНИНГ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИ

Педагоглик шарафли, лекин жуда мураккаб касб. Яхши бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун қоидалар, умумлаштирилган услубий ғоялар баѐн этилади, ѐш индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. Мактабгача таълим ҳаѐти кичик педагогик жараѐн бўлиб, жуда хилмахилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса педагогдан кенг билимдонликни, пухта амалий тайѐргарликни, юксак педагогик маҳорат ва ижодкорликни талаб қилади.

Юлдашева Одинахон Собиржоновна

137-141

2022-10-15

ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ ВА МОДЕЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ ЮРИДИК СОҲАДА: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР

Ушбу мақола ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни таҳлил қилишда тизимли ёндашувнинг аҳамиятини кўриб чиқади. Таҳлил усуллари ва моделлаштириш жараёнларини қўллаш орқали ҳуқуқий соҳадаги мураккаб масалаларни тўлиқ ва аниқ изоҳлаш имкони яратилади. Мақолада ақлий моделлаштириш, декомпозицион моделлаштириш ва тизимли таҳлилнинг асосий тамойиллари, уларнинг ҳуқуқий тизимдаги қўлланилиши ва муаммоларни ҳал қилишдаги аҳамияти муҳокама қилинган. Шунингдек, мақола тизимли таҳлилнинг педагогик методологиясини ва замонавий педагогик технологияларнинг аҳамиятини тушунтириб, ҳуқуқий соҳадаги мутахассисларнинг билимларини ривожлантиришга қаратилган.

Ахмедова Ирода Нурмухаммедовна

73-77

2025-05-13

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА БОЛАЛАР БИЛАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ УСЛУБЛАР ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСЛУБИЯТИ

Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини оширишда  таълимнинг замонавий  усулларидан фойдаланиш жиддий аҳамиятга эга. Буни амалга ошириш учун эса, аввало, педагог-тарбиячиларнинг ўзлари илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини пухта ўзлаштирган бўлишлари керак. Бунинг учун ушбу масалаларни мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари билан бевосита таълим жараёнида ўрганилмоқда. Хусусан, педагогик кенгаш, амалий ва назарий семинар машгулотлари хамда маслахат-тавсия бериш жараёнида бу масала долзарб булиб турибди.

Касимова Дилрабо Бахадировна

88-90

2022-10-15

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА МАШҒУЛОТЛАРНИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ МАЗМУНИ

Миллий таълим равнақини таълим-тарбия амалиётига самарали ва тежамли, янги шакл, воситаларни қўллаш, изланиш орқали юқори натижаларга эришишни кўзловчи педагогик технологиялар таъминлайди. Мактабгача таълимда янги педагогик технологиялардан оқилона фойдаланиш тарбияни таълимга боғлаш, ҳар иккисини тузилиши ва мазмун жиҳатдан яхлитлаштиришга, тарбияланувчи фаолиятини уюштиришга, мустақил фикрлашга йўллаш учун қулай шароит яратади.

Алишерова Нилуфар Алишер қизи

108-110

2022-10-15

“ЭЛЕКТР МАШИНАЛАРИ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Ушбу тезисда янги педагогик технологияларнинг “Электр машиналари” фанини ўтишдаги ўрни тўғрисида маълумот берилган. Маълумки  янги педагогик технология таълим мазмунини шакллантирувчи, таълим тамойилларига асосланган бўлиб, у талаба шахсини тарбиялашга, унда маҳоратни ҳосил қилишга йўналтирилгандир. Таълим жараёнининг фаолияти, педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги муайян мавзу, фан асосларига доир назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштириш имконини берувчи жараённинг умумий моҳияти хисобланади.

Пирматов Н.Б., Сеитимбетов Р.Ж.

4-6

2022-08-24

БЎЛҒУСИ ЎҚИТУВЧИЛАРДА ПЕДАГОГИК ОДОБ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Мақолада бугунги глобаллашув жараёнига хос хусусиятлар бўлғуси ўқитувчиларда педагогик одоб хусусиятларини  шакллантиришнинг  ахамияти,     педагог одоби тушунчасининг мазмуни ахлоқийлик билан бирга иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатлари   хақида фикр юритилган.

Ш.М.Ахмедова

568-572

2022-11-18

ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕР МОДЕЛИ АСОСИДА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ АМАЛИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ

Ушбу мақолада дуал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларга қўшимча касб бериш, уларнинг касбий ривожланишига ва билимга бўлган эҳтиёжларини қондириш,  ўқитувчиларни тайёрлаш, унинг моҳияти, таркиби ва амалга ошириш механизмлари, педагогик интеграциянинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида фикр юритилади.

Гаюпова Саодат Хамидовна

184-189

2023-04-29

ТАЛАБАЛАРДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛ ФУҚАРОЛИК КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим муаммосига ёндашувларнинг таҳлили, компетенциявий таълим ривожланиб бориши мумкин бўлган билим, кўникма ва малакаларга эришилганлик даражалари, талабаларнинг қобилиятларини баҳолаш жиҳатидан уларни яхши – ёмон мезонининг педагогик таъсир воситалари ёритиб берилган.

О.Т.Абдуғаниев

25-29

2022-12-06

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ

Замонавий педагогик жараёнда интерфаол иш кўринишлари, яъни инновацион педагогик ва  ахборот технологиялардан фойдаланиб, таълим самарадорлигини кўтаришга  бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга  ортмоқда. Педагог замонавий технологиялар қўллаганда ўқувчи  эгаллаётган  билимларни ўзи  қидириб топади,  мустақил ўрганиб, таҳлил қилади, ҳатто хулосаларни ҳам ўзи чиқаради. Педагог  бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим  олиши ва тарбияланишига шароит яратади. Шу билан   бир қаторда  бошқарувчилик, йўналтирувчи вазифасини бажаради. Бундай  ўқув жараёнида  педагог  асосий  сиймога айланади.

Мирзаева Дилбар Абдувалиевна

119-123

2022-10-15

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРНИ ИЖОДИЙ ТАСАВВУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА

Ушбу илмий мақолада бошланғич синф ўқувчиларни ижодий тасаввурини ривожлантириш педагогик муаммо ва унинг ечими хақида сўз боради.

Сиддиқова Насибахон Набижоновна

154-160

2023-01-23

МИЛЛАТНИНГ РАВНАҚИ УЧУН ЎЗ ЖОНИНИ ФИДО ҚИЛГАН ЖАДИДЛАР. ( ҲОЖИ МУИН МИСОЛИДА)

Ушбу мақолада жадид маърифатпарвари  Ҳожи Mуиннинг педагогик фикрлар тараққиётига қўшган ҳиссаси, педагогик қарашлари, қолдирган меъроси ва  ижтимоий тарбияга оид қарашлари  ҳақида сўз боради. “Усули жадид” мактабларининг вужудга келиши билан анъанавий ўқитиш усулларини тубдан ислоҳ қилиш, таълим олиб боришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, дарслик ва қўлланмалар яратиш жадид педагогикасининг долзарб масалалари ҳақида батафсил сўз юритилади.

 

Ў. И.Абдуллаева

131-136

2024-03-31

БЎЛАЖАК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ОМИЛЛАР

Мақола  мамлакатимизда ёшларни маънавий-ахлокий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг урни хамда бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлаш муаммолари ҳақида.

Курбанов Элёр Эрмаматович

31-34

2023-03-02

ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АТРОФ МУҲИТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИНИ ОШИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Мазкур мақолада бошланғич синф ўқувчиларида атроф-муҳитга ижобий муносабатни шакллантиришда педагогик шарт-шароитлар ўзига хослиги педагогик нуқтаи-назардан таҳлил қилинган. Шунингдек, бошланғич синфларда ўқувчиларида атроф-муҳитга ижобий муносабатни шакллантириш ва табиатга нисбатан масъулият ҳиссини ривожлантирувчи ечими кўрсатилган.

Бованова Умида Абдуваҳабовна

131-137

2022-09-20

ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИТИШ ВА БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН ЎРГАТУВЧИ ТИЗИМ Д.Б.Абдурахимов

Мақолада илғор педагогик технология асосида ўқувчиларга таълим тизими ва уларнинг билимини назорат қилишнинг асосий босқичлари ҳақида сўз боради. Бу йерда диққат қилиш керак бўлган асосий муаммолар ва ушбу тизимдан қандай фойдаланиш керак.

Д.Б.Абдурахимов, Р.Ф.Монасипова, М.Д.Баҳодиров

183-187

2024-01-09

БЎЛАЖАК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛИК КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РЕФЛЕКСИВ-ПЕДАГОГИК УСУЛЛАРНИНГ РОЛИ

Педагогик рефлексия бўлажак ўқитувчиларни мутахассис сифатида такомиллаштириш манбаидир. Ушбу мақолада бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ташкилотчилик компетенциясини ривожлантиришда рефлексив-педагогик усулларнинг роли ёритилган.

Одилов Отабек Норбоевич

28-30

2023-02-15

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ЭРТАКЛАР ВОСИТАСИДА КИТОБХОНЛИККА ТАЙЁРЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ

Мактабгача катта ёшдаги болаларни китобхонликка қизиқишларини ривожлантириш муаммоси педагогик жараёнда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Педагогика фани ушбу муаммони назарий жиҳатдан ривожлантириш ва уни ўқитиш амалиёти билан амалга ошириш муҳимлигини таъкидлайди.

Д.М.Махмудова

95-97

2022-10-15

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАТИРИШДА МОБИЛ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Мақолада касбий тайёргарликни шакллантиришнинг педагогик асослари очиб берилган, уларнинг аҳамияти ва долзарблиги асослаб берилган. Ўқитувчининг касбий тайёргарлиги турли вақт оралиғида шаклланган. Шунингдек, у ўқитувчининг самарали касбий тайёргарлигига таъсир кўрсатадиган педагогик шарт-шароитлар мажмуасини таклиф қилади, бу эса ўз навбатида умуман жисмоний маданият ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб беради.

Мелиев Хамидулла Абдуллаевич, Эрйигитов Дилшод Холбоевич

120-125

2023-05-04

ХОРИЖИЙ ТИЛ ФАНИ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ -ШАРОИТЛАРИ

Ушбу мақолада хорижий тил фани асосида талабаларнинг креатив компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик шарт -шароитлари, зарурати, олий ўқув юрти талабаларнинг ижодкорлиги, креатив компетенцияси ва ижодкорлигини ривожлантириш масалалари таҳлил қилинган.

Мирзаева Холида Нормуродовна

59-61

2022-10-21

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Замонавий  таълимда  педагогик  ва  ахборот  технологиялари интеграциясидан  фойдаланиб  дарсларни  ташкил  этиш  янгидан-янги  педагогик тафаккурлашни, фикр юритишни шунингдек, олий таълимда талабаларда касбий ва фанга бўлган мотивацияни кучайтириш учун педагогик ва ахборот технологиялари интеграциясидан фойдаланиб дарсларнинг янгича усулларни татбиқ этишни тақозо этмоқда.

Нуриддин Шукур ўғли Тожиев

18-21

2022-02-05

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотлари таълим-тарбия жараёнида шахсга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш орқали мактабгача таълим ёшидаги болаларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш мазмуни ёритиб берилган.

Н.М.Уралова

7-10

2023-07-10

ТАЛАБА ШАХСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ЎРНИ

Талаба шахсини шакллантиришда маънавий-маърифий фаолият бўйича ижтимоий-педагогик қадриятлар турли ижтимоий тизимларда иш олиб борувчи, ижтимоий онгда намоён бўлувчи қадриятларнинг тавсифи ва мазмунини акс эттирганлиги очиб берилган

Раҳматуллаева Гулноза Мавланжоновна

15-19

2022-03-11

БЕЛБОҒЛИ КУРАШЧИЛАРНИ ТЕХНИК ХАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШДА НОАНАНАВИЙ МАШҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Мазкур илмий тадқиқот иши доирасида ўтказилган педагогик кузатув, сўровнома, жорий тадқиқотлар, педагогик тажриба натижалари ва уларнинг қиёсий таҳлилига асосан юқори малакали белбоғли курашчилар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ва шу қаторда, замонавий белбоғли кураш бўйича ўтказилаётган мусобақалар давомида рақибни кўтариб, уни турли техник-тактик усуллар ёрдамида ташлаш ҳаракатларини такомиллаштиришдан иборат.

Артиқов Зайлобиддин Собиржонович

9-11

2023-03-09

БЎЛАЖАК ШИФОКОРЛАРНИНГ МАНТИҚИЙ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСПЕКТЛАРИ

Мазкур мақолада шифокорлар  ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришда аудиториядаги педагогик жараёнлар билан бир қаторда мустақил ишлар ҳам алоҳида аҳамиятлиги, билим, кўникма, малакалар ва аналитик-таҳлилий компетенциялар билан бир қаторда ижтимоий тажрибадан ҳаётий вазиятларда фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш орқали ҳам талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш масалалари ёритиб берилади.

Зикиряева Манзура Мавлоновна

221-227

2023-06-30

УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МОҲИЯТИ ВА ПЕДАГОГ ЎҚИТУВЧИЛАР МАЪСУЛИЯТИ

Маълумки, жамиятдаги ҳар қандай янгила­ниш жараёнлари  ислоҳотлар моҳияти билан узвий боғлиқ ҳолда рўй беради. Шу боис Дав­лат таълим стандартларининг янгиланиши, ўқув-методик адабиётлар, дарсликлар, дастур­лар, таълим соҳаларига оид классификаторлар мазмун-моҳияти билан такомиллашиб янги-янги педагогик концепцияларга туртки бермоқда. Бу каби янгиланишлар педагогик инно­вацияларнинг таълим соҳалари ва узлуксиз таълим тизимига жадал кириб боришига асос бўлмоқда.

Б.Б.Мирджалилова

337-341

2024-11-25

ТЕХНИК МУТАХАССИСЛИК МАГИСТРЛАРНИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИГА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА

Мақолада техник мутахассислик магистраларни илмий-тадқиқот фаолиятга тайёргарлигини шакллантиришнинг педагогик моделининг мазмун ва мақсади келтирилган. Модель қўйидаги компоненталарни ўз ичига олади: мотивацион-мақсадли, мазмунли-технологик, диагностик-баҳоловчи, натижавий.

Абелкосимова Мухаррам Хамидовна

57-62

2023-05-26

1 - 25 из 133 результатов 1 2 3 4 5 6 > >> 

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Язык

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Разработано

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy