Ушбу мақолада бир ёки бир-бирига боғлиқ бўлмаган тилларнинг материаллари асосида сон компоненти бўлган фразеологик бирликларни қиёсий жиҳатдан тахлилини олиб борган тадқиқотларнинг асосий хулосалари қисқача муҳокама қилинади. Фразеологик абстракция ва фразеологик бирликнинг коннотатив маъноси масалалари кўриб чиқилади. Инглиз ва ўзбек тилларига асосланган тадқиқотлардан мисоллар иллюстратив материал сифатида келтирилган. Бир қатор тадқиқотларда мавжуд бўлган турғун бирликларнинг бир қисми сифатида сон рамзий маъносининг жиҳатлари тахлили олиб борилган. Мақола сўнгида турли тилларда фразеологиянинг бир қисми сифатида сон ўзининг тўғридан-тўғри вазифасидан ташқарига чиқиб, қўшимча семантик мазмунга эга бўлиши батафсил тушунтириб ўтилди ҳамда умумлаштирувчи хулоса чиқарилди. Фразеологик бирликнинг бир қисми сифатида у ёки бу сондан фойдаланиш тасодифий хол бўлмасдан аксар ҳолларда соннинг рамзий маъносига таянади.
2023-04-03