Мақолада XIX асрнинг II ярмидан бошланган Туркистондаги жадидчилик ғоявий йўналишининг, миллий мустақиллик, маънавий юксалиш, жаҳон цивилизацияси эришган муваффақиятлардан халқни бахраманд этиш, инсон эрки ва камолоти бўйича ҳаракатларда ўз ифодасини топган йирик маърифий оқимнинг, асримиз бошларида йирик ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий-эстетик йўналиш касб этганлиги ҳақида фикр юритилади. Жумладан, жадид аллома Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг маърифатпарварлик ғоялари унинг фалсафий-ижтимоий қарашлари кесимида таҳлил этилган.