Мақолада терроризмга қарши курашишнинг шаклланиши, тарихий босқичлари ва бугунги кунда уни ривожлантириш масалалари очиб берилган. Муаллиф, мазкур соҳани шаклланишини тўртта тарихий босқичларга ажратган ҳолда таҳлил қилишга ҳаракат қилган. Унга кўра, ҳар бир босқичда терроризмга қарши курашда жамият ва давлатлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар, ҳолатлар, вазиятлар ва воқеалар ўрганилган. Мақолада берилган ҳар бир тарихий босқич якунида терроризмга қарши кураш масаласида халқаро ҳамкорликни амалга оширилганлигини кўриш мумкин.