Эрта ёшдаги болаларда ўткир зотилжам касаллигини ривожланишига, кечишига, оғирлик даражасига преморбид ҳолатни (рахит,гипотрофия анемия, аллергик диатез) таъсир қилиши аниқланди. Ушбу касалликлар фонида зотилжам билан касалланган болаларни шифохонада даволаниш муддати чўзилиши, касалликни оғирроқ кечиши кузатилди.