Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон Республикасида ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий асослар ҳамда меъёрий-тартибга солиш механизмлари таҳлил қилинган. Ер табиий ресурслар ичида энг муҳимларидан бири бўлиб, мамлакат иқтисодий ва экологик хавфсизлигида ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу боис, уни самарали муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш учун ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш долзарб вазифалардан саналади. Мақолада ер қонунчилигидаги ислоҳотлар, давлат кадастри органларининг фаолияти, рақамлаштириш жараёнлари ва мониторинг тизимлари, ерлар деградацияси, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ҳуқуқни амалга оширишдаги муаммолар кенг ёритилган. Шунингдек, ҳуқуқий, институционал ва технологик йўналишларда аниқ таклиф ва тавсиялар берилган.