Ушбу мақолада жамоат хавфсизлиги тушунчаси ва моҳиятини назарий таҳлил қилиш, унинг мазмунини очиб бериш жуда муҳим рол ўйнайди. Хулоса шуни кўрсатадики, жамоат хавфсизлиги - бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаѐтий манфаатларини тўсқинликсиз амалга оширишни таъминлаш, хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган жамоат муносабатларини ҳимоя қилишнинг етарли ҳолати бўлиб, уларнинг мавжудлигига потенциал ѐки реал хавфлар махсус ваколатли давлат органлари, нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг фаолияти натижасида эришилади.