Аёллар ўртасида жиноятнингда рўй бераётган ўзгаришлар эркаклар ҳуқуқбузарлиги билан параллел ҳолда бормайди, нисбатан мустақил ҳолда ривожланади. Аммо жиноят бир бутун ҳолда ўзини ташкил этувчи қисмларга таъсир кўрсатади. Бу таъсир қарама – қарши алоқани вужудга келтиради. Яъни аёллар ўртасида жиноятларда рўй берган ўзгаришлар умуман жиноятлар ва унинг тузилишида ҳам ўзгаришлар рўй беришига олиб келади.
2023-05-06