Хизмат кўрсатиш ҳозирги кунда кўплаб давлатлар миллий иқтисодиётининг асосий тармоғи сифатида ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини ташкил этиб, жаҳон меҳнат ресурсларининг деярли учдан икки қисмининг бандлигини таъминламоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари орасида энг истиқболли соҳалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу сабабли, ҳозирги кунда ривожланган ҳамда тараққий этаётган давлатлар миллий иқтисодиётида номоддий ишлаб чиқаришнинг мазкур йўналишлари тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
2025-05-05