Innovative Academy
  • Регистрация
  • Вход
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Вопросы о докторантуре и ответы на них
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Найти

Расширенные фильтры

Результаты поиска

ЎЗБЕКИСТОНДА МЕҲНАТ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

Ушбу мақолада меҳнат  соҳасида республикамизда 2017-2021 йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг қабул қилиниши ва уни амалдаги меҳнат кодексидан фарқ қилувчи жиҳатлари ёритиб берилган. Шунингдек, Янги Меҳнат кодексига  амалдаги қоидаларни аниқлаштирувчи кўплаб нормаларнинг киритилганлиги меҳнат бозорини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилган.

Усманова Муборак Акмалджановна

123-128

2023-01-23

МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мазкур мақолада меҳнат низолари характеристикаси ва унинг турлари, Меҳнат низолари бўйича комиссия якка тартибдаги меҳнат низоларини судгача ҳал этувчи орган сифатида унинг хусусиятлари ва комиссия томонидан якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриш ҳамда ҳал этишдаги муаммолари кўриб чиқилган. Ушбу турдаги меҳнат низоларини судгача ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш бўича таклифлар, хорижий мамлакатларнинг меҳнат низоларини судгача ҳал этиш тизими бўйича қиёсий таҳлиллар келтирилган.

Усмонов Лазизхон Тўлқинович, Ҳамроқулов Баҳодир Мамашарифович

47-54

2024-12-12

ШАХСНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ДОИР ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАҲЛИЛИ

Мазкур мақолада шахснинг меҳнат ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади. Асосий эътибор БМТнинг универсал ва минтақавий ҳужжатларига қаратилган бўлиб, улар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро мажбуриятларни белгилайди. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа универсал ҳужжатларда меҳнат қилиш ҳуқуқининг халқаро ҳуқуқий кафолатларига урғу берилган. Бундан ташқари, БМТнинг Аёлларга нисбатан дискриминацияни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) меҳнат муҳофазаси соҳасида қабул қилган ҳужжатларига эътибор қаратилган. Мақолада ушбу ҳужжатларнинг мазмуни, уларнинг давлатлар қонунчилигига татбиқ этилиши, шунингдек, шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жиноят-ҳуқуқий механизмларнинг мустаҳкамланиши ва такомиллаштирилиши зарурлиги таъкидланади. Халқаро миқёсдаги стандартлар ва қонунчиликни самарали амалга ошириш бўйича давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳам ёритиб берилади.

Давлетмуратов Султанмурат Рустемович

107-113

2024-11-27

РОЛЬ ГОСУДАРСТВЕННЫХ ОРГАНОВ И ОБЩЕСТВЕННЫХ ОБЪЕДИНЕНИЙ В ДОСУДЕБНОМ УРЕГУЛИРОВАНИИ ИНДИВИДУАЛЬНЫХ ТРУДОВЫХ СПОРОВ

В данной статье рассматриваются вопросы, связанные с проверкой соблюдения трудового законодательства и контролем за его исполнением уполномоченными государственными органами и профсоюзами при досудебном разрешении индивидуальных трудовых споров, а также их значимость и особенности. На основе законодательства Республики Узбекистан и научных доктрин приведены анализы основных методов защиты трудовых прав.

Хамракулов Баходир Мамашарифович, Усмонов Лазизхон Тулкинович

19-26

2025-02-13

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР, ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР

Ушбу мақолада 1995-йилда қабул қилинган Меҳнат кодексининг айрим нормалари бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермаётганлиги, янги кодексни ишлаб чиқиш зарурлиги ҳамда янги меҳнат кодексини ишлаб чиқишда халқаро ҳужжатлар, илғор хорижий тажрибалар ва қонуности ҳужжатлар ўрганилганлиги ёритиб берилган. Шунингдек, янги Меҳнат кодекси билан қулайликлар, имтиёзлар ва кафолатлар ҳамда меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш мақсадида таклифлар илгари сурилган.

Зиядуллаев Махмуджон Джуракулович

373-376

2022-12-14

МЕҲНАТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ушбу мақолада меҳнат қилиш ҳуқуқининг халқаро ҳужжатларда ҳамда миллий қонунчилигимизда кафолатланганлиги, бу ҳуқуқнинг амалда таъминланиши масалалари илмий таҳлиллар ва амалий мисоллар орқали ёритиб берилган.

Усманова Муборак Акмалджановна

194-199

2023-02-23

НОҚОНУНИЙ МИГРАЦИЯ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Мазкур илмий мақолада ноқонуний миграция тушунчаси, Меҳнат миграцияси, Халқаро меҳнат миграциясининг турлари, Доимий асосдаги меҳнат миграцияси, Вақтинчалик меҳнат миграцияси, Мавсумий меҳнат миграцияси,  Ақл миграцияси, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноятларга доир илмий хулоса, амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Отақулов Ниёзбек Анвар ўғли

202-206

2023-09-30

МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИНГ СУДГА ТААЛЛУҚЛИЛИГИ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ МАСАЛАЛАР.

Ушбу мақолада меҳнат низосининг назарий тушунчаси, ушбу низога оид ҳуқуқий муносабатларнинг мазмуни, меҳнат муносабатларидан келиб чиқаётган низолар, уларнинг судга тааллуқлилиги масалалари, шунингдек меҳнат низоларини судлар томонидан ҳал этишда судловлилик билан боғлиқ амалиётда йўл қўйилаётган процессуал хато ва камчиликлар, уларнинг қонуний ечимига қаратилган таклиф ва хулосалар келтириб ўтилган.

Хўжаев Юнусхўжа Мустафохўжа ўғли

174-180

2022-05-10

МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН ИШТИРОКИНИНГ ДОЛЗАРБ ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада бугунги меҳнат соҳасидаги рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрни таҳлил қилиниб, мазкур индексларнинг талабларидан келиб чиқиб, меҳнат ҳуқуқи соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Донаев Бобуржон Иномжон ўғли

118-126

2023-06-15

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ВА МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада меҳнатга қонунчилигини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинади. Бунда муаллиф бугунги кунда меҳнат қилиш ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари, уларни олдини олиш, ходимлар  меҳнатини ҳуқуқий тартибга солинишига оид муаммоларга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга  оид таклифларни илгари суради.

Усманова М.А. , Закурлаев А.К.

71-75

2022-09-16

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ЛОКАЛ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ АСОСЛАРИ

Мақолада меҳнат муносабатларини локал тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, локал норматив хужжатлар тушунчаси, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий шаклларидан бири сифатида ходимлар вакиллик органи билан келишилган ҳолда иш берувчининг корхонада локал актлар қабул қилиш  масалалари ёритилган.

Усманова Муборак Акмалджановна, Ярашев Бобомурод Чалгашевич

120-124

2022-11-16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШДА ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТИЛИГИНИНГ РОЛИ

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсати даражасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу йўналишда Ташқи меҳнамт миграцияси агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва устувор вазифалари атрофлича тадқиқ қилинган.

Хакимова Римма Наримановна

17-22

2024-01-16

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА БАНДЛИКНИНГ ЗАМОНАВИЙ ШАКЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Ушбу мақолада республикада иқтисодиётнинг расмий ва норасмий секторларида иш билан бандлик, меҳнат ресурслари сони ва кичик тадбиркорликда бандлик, ҳудудий меҳнат бозорида ностандарт иш билан бандликнинг расмий ва умумий даражаси индекси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва унинг самарадорлигини аниқлашга йўналтирилган ностандарт иш билан бандлик таркиби ва кўламини тадқиқ этиш моделидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Узақов Ортиқ Шаймарданович

47-51

2023-03-10

КАСБИЙ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ТУШУНЧАСИ

Ушбу мақолада касбий меҳнат фаолияти тушунчасининг моҳияти, унинг мамлакатимиз иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли таҳлил этилган.

Қурбонова Шохсанам Баходиржон қизи

173-177

2022-10-26

АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАР ИШТИРОКИДАГИ МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА ТАСНИФЛАНИШИ

Ушбу мақолада айрим тоифадаги ходимлар тушунчаси, меҳнат низолари тушунчаси, айрим тоифадаги ходимлар иштирокидаги меҳнат низоларининг кўринишлари ва таснифланиши, давлат махсус хизмати ходимлари, уларнинг фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва хулосалар келтириб ўтилган.

Хўжаев Юнусхўжа Мустафохўжа ўғли

82-88

2023-01-14

МЕҲНАТ АНЪАНАЛАРИ: ТАРИХ ВА БУГУН

Мақолада меҳнат анъаналари, унинг кечаги куни ва бугунги холати, замонавий меҳнат анъаналари, шунингдек, жамият тараққиётига таъсири тўғрисида фикр юритилади.

Холмирзаев Нодиржон Низомжонович

70-73

2023-03-10

ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖОЙЛАРИДА МАҲКУМЛАРНИ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТ ОРҚАЛИ ТАРБИЯЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ИИВ хузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳкумларни ижтимоий фойдали меҳнат орқали тарбиялаш жараёнидаги тадбирлар ва мазкур тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари таҳлил қилинган.

Турсунов Акрамжон Баходиржон ўғли

56-61

2022-10-28

МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ КЎРИБ ҲАЛ ЭТИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР

Ушбу тезисда фуқароларнинг қонуний манфаатлари ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ меҳнат низоларини кўриб ҳал этишда илғор хорижий давлатлар тажрибаси қисман ўрганилиб, суд-ҳуқуқ фаолияти соҳасида миллий қонунчилигимиз сифатини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва хулосалар келтириб ўтилган.  

Хўжаев Юнусхўжа Мустафохўжа ўғли

10-14

2023-01-14

МЕҲНАТГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ КУРИШДА МУТАХАССИСНИНГ ИШТИРОКИ

Ӯзбекистон Республикаси Конституциясига асосан ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. Аммо, амалиётда шахснинг меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши кӯп учрайдиган ҳолатлардан ҳисобланади. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар фуқаролик судлари томонидан кӯриладиган ишларнинг кӯпчилигини ташкил қилади. Ушбу низоларни кӯриб чиқишда судлар томонидан кӯп ҳолатларда касаба уюшмалари, меҳнат инспекциялари вакиллари мутахассис сифатида ишга жалб қилинади. Ушбу мақолада айнан меҳнатга доир фуқаролик ишларини кӯриб чиқишда мутахассис иштирокининг ҳуқуқий асослари кӯриб чиқилади.

Маткаримова Сарбиназ Даулетбаевна

267-269

2023-06-30

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА РАСМИЙ ВА НОРАСМИЙ СЕКТОРЛАРДА ИШ БИЛАН БАНДЛИКНИНГ ПРОГНОЗ ТАҲЛИЛИ

Ушбу мақолада республикада иқтисодиётнинг расмий ва норасмий секторларида иш билан бандлик, меҳнат ресурслари сони ва кичик тадбиркорликда бандлик, ҳудудий меҳнат бозорида ностандарт иш билан бандликнинг расмий ва умумий даражаси индекси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва унинг самарадорлигини аниқлашга йўналтирилган ностандарт иш билан бандлик таркиби ва кўламини тадқиқ этиш моделидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Узақов Ортиқ Шаймарданович

5-10

2023-03-10

ТАШКИЛОТДА ИЖТИМОИЙЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: ТАШКИЛИЙ МАДАНИЯТНИНГ ТАЪСИРИ

Mақолада ташкилий маданият ходимларнинг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш тизимининг асоси сифатида кўриб чиқилади. Бу ташкилот маданиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг меҳнат мотивациясини назорат қилиш, бу ташкилотда инсон салоҳиятини кўп ўлчовли ва хилма-хил очиб бериш вазифасини муваффақиятли ҳал қилишга имкон беради.

М Абдукаримов

1313-1322

2025-01-13

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

Мазкур мақолада хотин-қизлар тадбиркорлигининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинади, амалга оширилаётган ижобий ишлар ёритилади ҳамда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига доир таклифлар илгари сурилади.

Муйитдинова Муқаддас Руйитдиновна

157-159

2025-06-19

ЎЗБЕКИСТОНДА НОРАСМИЙ БАНДЛИК ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мақолада Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорида норасмий бандлик шакллари пайдо бўлиши, уни оқибатлари, ҳамда меҳнат муносабатларининг  ушбу шаклларини қисқартириш масалалари ёритиб берилган.

Ш.Садуллаев

184-187

2024-01-31

МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИНИ ОМИЛЛИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСЛУБИ

Ушбу мақолада корхонада меҳнат унумдорлигини “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ мисолида саноат ишлаб чиқариш ходимларига ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг ўзгаришига таъсирини иқтисодий таҳлилнинг “Занжирли   боғланиш”   усулидан фойдаланган ҳолдаги таҳлили келтирилган.

Маҳмудова Дилафруз Ҳасановна

239-243

2023-04-24

ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ УМУМИЙ ТАЪЛИМ ВА КАСБ-ҲУНАР ЎҚИТИШНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА АҲАМИЯТИ

Юртимизда сўнги йилларда Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш умумий таълим ва касб-ҳунар ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш механизми жорий қилинади.

Халилов Дониёр, Иброхимов Абдуғаффор

380-388

2022-12-23

1 - 25 из 89 результатов 1 2 3 4 > >> 

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Язык

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Разработано

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy