Мақолада тугунли буқоқ - қалқонсимон без патологиясининг сабабларини аниқлаш таҳлиллари келтирилган бўлиб, бугунги кунда тугунли буқоқ - қалқонсимон без патологиясининг энг кўп тарқалган касалликларидан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили икки миллиарддан ортиқ киши кам миқдорда йод истеъмол қилиши оқибатида, қалқонсимон без патологиясида ўзгаришлар содир бўлади. Йод билан таъминланган минтақаларда пальпацияланадиган тугунли буқоқнинг тарқалганлик даражаси аёлларда 5%, эркакларда 1% ни ташкил этади.
2024-03-29