Мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида молия бозорининг ўрни катта ҳисобланади. Молия бозори бу олди-сотди объекти пул ёки пулга тенглаштирилган қоғоз билан боғлиқ бўлган бозордир. Молия бозорининг асосий таснифлари қуйидагилардан иборат. 1. Капитал бозори, 2. Қимматли қоғозлар бозори, 3. Валюта бозори, 4. Олтин бозори, 5. Суғурта бозори. Замонавий иқтисодиётда молия бозорини шаклланиши ва унинг устувор йўналишларидан бири бу капитал ёки фонд бозори ҳисобланиб, уни ривожлантириш орқали миллий иққтисодиётнинг ривожланиши, аҳоли даромадларининг кўпайиши, корхона ва корпорацияларнинг эса қўшимча маблағлар жалб этишига замин яратади. Бунда иқтисодий муносабатлар нафақат пул, балки бошқа турдаги молиявий инструментлар, жумладан, қимматли қоғозлар орқали ҳам савдо қилиш имкониятини яратади.