Мақолада ХIХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги сиёсий аҳвол, Амир Ҳайдарнинг ҳукмронлиги даврида қўшин тузилиши, вилоят амирларининг исёнлари ва мамлакатда юз берган қўзғалонлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилган. Бу даврда мамлакатда юз берган сиёсий вазият, Амир Ҳайдарнинг уларни бартараф этиш чоралари муҳим манбалар асосида ёритиб берилган.