Пахта тозалаш машиналарининг ифлосликларни ажратувчи колосникли панжаралари конструкциялари таҳлили шуни кўрсатдики, вазифаси бир хил ва конструкциялари турлича бўлган кўплаб колосниклар ва колосникли панжаралар мавжуд. Ҳозирги вақтгача манбаларда пахта тозалаш машиналарининг колосникли панжараларининг умумий системаси ёки классификацияси йўқ, бу эса ўз навбатида пахта тозалаш машиналарининг тозалаш системаларини такомиллаштириш ва таҳлил қилганда қийинчиликлар туғдиради.
2022-10-15