жамият ва замонавий дунё тараққиёти радикализмга, зўравонликка ва экстремизмга қарши самарали курашиш орқалигина таъминланиши мумкин. Турли давлатлар радикализмга қарши кураш учун ўзларига хос услублар ва ҳаётий тажрибаларга эга. Мақолада Саудия Арабистони, Сингапур, Покистон ва Хитой каби мамлакатлар мисолида радикализмга қарши кураш тажрибалари таҳлил қилинади. Хусусан, Саудия Арабистонининг радикал ғояларга қарши жазо ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар билан олиб бориладиган ишлар, Сингапурнинг ўзини ўзи радикаллаштиришга қарши ёндашувлари, Покистоннинг дерадикализация марказларидаги таълим ва реабилитация дастурлари ва Хитойнинг сепаратизмга қарши кураш стратегиялари тилга олинган.