Қурилиш материаллари саноатининг мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти унинг қурилиш мажмуаси учун хом ашё ва материаллар етказиб бериши билан чамбарчас боғлиқ. Аҳолини сифатли қурилиш материллари билан таъминлаш, тармоқ корхоналарини модернизациялаш орқали, импорт ҳажмини камайтириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ички бозорда қурилиш материаллари нархининг ошиб кетишининг олдини олиш ва уларни арзонлаштириш соҳа ривожида муҳим омил бўлмоқда.
2022-11-30