Мазкур мақола ушбу комплекс тизимлар жамиятдаги транспорт воситаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал қилишда барча турдаги транспорт воситаларида синергетик яъни, ўзаро ҳамкорликда ёки биргаликда бутун бир тизимни ташкил этиб, соҳадаги ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган. Шу боис, ушбу тадқиқоднинг асосий мақсади интеллектуал транспорт тизимларини, мобиль роботларни концепсияси элементлари билан интерация қилиш, синергетик боғлаш ва шу асосида уларни ишлаб чиқариш ҳамда саноатда тадбиқ этишдаги мавжуд муаммоларини ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.