Дўлана (Crataegus L.) ўсимлиги раънодошлар (Rosaceae) оиласига мансуб дарахт ёки бута, Ўзбекистонда унинг 10 тури ёввойи ҳолда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида, денгиз сатҳидан 1000—1500 м баландликда, кўпинча, якка ҳолда ўсади, баъзан кичик дўланазорлар ҳам учрайди. Ўзбекистон табиий флорасида дўлананинг қуйидаги Crataegus azarolus L., C. songorica K.Koch., C. pseudoheterophylla subsp. turkestanica (Pojark.) K.I.Chr., C. wattiana Hemsl. & Lace., C. pinnatifida Bunge., C. remotilobata Raikova ex Popov, C. pentagyna Waldst. & Kit. ex Willd., C. orientalis Pall. ex M.Bieb., C. crusgalli L., C. rhipidophylla Gand. турлари учрайди [1].