Мақолада буйруқ ундов категориясининг бир элементи эканлиги ва у инсонларда кузатиладиган руҳий ҳолатлар, яъни ҳар бир шахснинг ташқи олам билан боғлиқлиги натижасида юзага келувчи ҳис- туйғуси, хоҳиш ва истаги, қувонч ва қайғуси, азоб- уқубати, нафрати, талаби ва буйруғи сингари руҳий ҳолатларини ифода этувчи сўз туркуми эканлиги ва у модаллик негизида шакилланганлиги ҳақида баён этилган.