Innovative Academy
  • Регистрация
  • Вход
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Вопросы о докторантуре и ответы на них
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Найти

Расширенные фильтры

Результаты поиска

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА КРЕДИТЛАШ МЕХАНИЗМИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Ушбу мақолада қишлоқ хўжалик тузилмаларини молиялаштириш ва кредитлаш механизмларининг назарий асослари афзалликлари, таҳлили ҳамда ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. бугунги кунда қишлоқ хўжалиги дунё мамлакатларининг асосий қисмида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик тузилмаларини молиялаштириш ва кредитлашнинг истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

Норбаев Ғолибжон Тохирович

191-198

2024-02-14

СУҒОРИЛАДИГАН ЕР РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТИЗИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ БАРҚАРОРЛИГИ ВА ДИВЕРСИФИКАЦИЯСИГА ТАЪСИРИ

Жаҳон ер фонди бугунги кунда 13,4 млрд. гектарини ташкил этади. Унинг атиги 1,5 млрд. гектари, яъни 11% қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун  иқтисодий жиҳатдан қулай ҳисобланади. Уларнинг миқдори ва сифати табиий ва андропоген омиллар ва жараёнлар таъсирида йилдан-йилга камайиб бормоқда. Демак, глобал озиқ-овқат муаммосини ечиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун чекланган ер ресурсларининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Мирзаев Закир Абдуллаевич

611-617

2024-11-29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, аграр соҳани механизациялаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойиллари кенг жорий этилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалигини молиялаштиришнинг қўшимча механизмлари ва молиявий воситаларини жорий этишни кенгайтириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.

Норбаев Ғолибжон Тохирович

36-39

2024-02-14

СУҒОРИЛАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШДАГИ УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР

Қишлоқ хўжалиги ерлари инсониятнинг яшаши, камол топиши учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириладиган табиий ресурслар ҳисобланади. Ер ресурслари озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда асосий восита бўлиб хизмат қилади ва қишлоқ  хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ерни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш инсоният олдида турган энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. “Ердан фойдаланиш” тушунчасининг нисбатан кўп тарқалган таърифи миқдорий нуқтаи назардан кўп қайт этилиб, ер ресурсларидан фойдаланиш жараёнларида жамият аъзолари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ердан фойдаланиш борасидаги муносабатлар тушунилади

Санжар Садуллаев Норқул ўғли

39-43

2024-11-12

СИГИРЛАРНИНГ СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

Мақолада сигирларнинг сут маҳсулдорлигини оширишда ҳамда сут таркибидаги тўйимли моддаларнинг кўпайишига уларнинг рационидаги тўйимли моддалар ва алмашинувчи энергиясига боғлиқлиги сабабли уларни тўлақийматли, мувозанатлаштирилган тартибда озиқлантириш, кунига камида 5-6 км масофада юришини таъминлаш (мацион), энг муҳим омилларга боғлиқ эканлиги келтилган, шунингдек, ҳар бир хўжаликда мавжуд бўлган  ҳар хил озуқаларни қайта ишлаб, уларни майдалаб, аралаштирилган ҳолда туйимлилигини оширишни ташкил этилиши, натижада чорвачилик маҳсулотларини ошишига ва унинг сифати яхшиланишига ҳамда сут ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳам ошиштга таъсир кўрсатиши келтирилган.

Р.А.Машрапова, А.И.Юсупов, М.И.Исмоилхонова, М.Б.Oсқарова, О.З.Жавхаров

93-96

2023-05-10

АГРОБИЗНЕСНИ ТУЗИЛМАЛАРИДАН ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИДАГИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Мақолада мамлакатимиздаги хусусан Фарғона водийси вилоятларидаги мавжуд аграр тармоқ салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларидаги ишлаб чиқариш имконятларидан самарали фойдаланиб, ҳудуддаги тадбиркорликда тузилмалари таркибида саноат улушини ошириш, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришга хизмат қиладиган янги турдаги агробизнес тузилмаларини ташкил қилиш, ҳамда уларнинг фаолиятига жахон тажрибасидаги энг самарали хисобланган агробизнес тузилмалари фаолиятини ўрганган ҳолда, иқтисодий таьсирчан бўлган инструментларини жорий қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсияларимиз бериб ўтилган.

Ёқубжонов Иброҳим Ғолибжон ўғли

328-334

2022-12-28

ТРАКТОР АГРЕГАТЛАРИ ЮРИШ ҚИСМИНИНГ ТУПРОҚГА ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИНИ УРГАНИШ ВА УНИ КАМАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Мақолада тупроққа экиш олдидан ишлов беришда тракторлар ғилдираки изидаги тупроқнинг асоссий физик-механик хоссаларини ўзгаришини ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига таъсирини  урганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари таҳлили келтирилган. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари таҳлили бўйича Республикамизнинг  суғориладиган деҳкончилик зоналарида пахтадон юқори ҳосил олиш учун хайдов қатламидаги тупроқ зичлиги  1,1…1,3 г/см3  оралигида бўлиши керак эканлиги аниқланган. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича «Магнум»-8940 тракторлари билан тузилган агрегатлар ёрдамида эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлашда,  тракторлар ғилдираги изидаги тупроқ зичлиги ва қаттиқлигининг 0…40см қатламда агротехник қийматидан 1,48 маротаба ортиши ҳамда дала рельефининг бўзилиши аниқланган. Мақолада тупроққа экиш олдидан ишлов беришда тупроқнинг зичланишин камайтишга йўналган муҳим тадбирлар тафсия қилинган.

А.С.Атаниязов, А.К.Утанбетов, А.К Турганбайов

57-62

2024-08-23

ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИДА АГРОБИЗНЕСНИ ТУЗИЛМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Мақолада мамлакатимиздаги хусусан Фарғона водийси вилоятларидаги мавжуд аграр тармоқ салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларидаги ишлаб чиқариш имконятларидан самарали фойдаланиб, ҳудуддаги тадбиркорликда тузилмалари таркибида саноат улушини ошириш, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришга хизмат қиладиган янги турдаги агробизнес тузилмаларини ташкил қилиш, ҳамда уларнинг фаолиятига жахон тажрибасидаги энг самарали хисобланган агробизнес тузилмалари фаолиятини ўрганган ҳолда, иқтисодий таьсирчан бўлган инструментларини жорий қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсияларимиз бериб ўтилган.

Ёқубжонов Иброҳим Ғолибжон ўғли

1436-1444

2022-12-28

НОРМАЛ ТАҚСИМОТНИНГ НОМАЪЛУМ ПАРАМЕТРЛАРИ УЧУН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ИНТЕРВАЛЛИ БАҲО ҚУРИШ

Мақола методик характерга эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигида ўрганилаётган танланманинг ҳажми кичик бўлганда, нуқтавий статистик баҳо аниқлиги камаяди. Янги яратилган нав бўйича кўпи билан 3-5 йил тажриба утказилганидан, асосан кичик ҳажмли танланма тўпламлар билан ишланади, бундай ҳолларда интервалли статистик баҳо қўришнинг моҳиятини очишдаги аҳамиятлари келтирилган.

А.Б.Мамбетов, В.Ж.Алламуратова, А. Қ.Мауленов

44-48

2024-04-30

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ СУҒОРИШДА ЗОВУР СУВЛАРИНИНГ СИФАТИНИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Ушбу мақолада сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган зовур сувлари билан такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини суғориб етиштириш, бунда зовур сувларини минерализациясини аниқлаш ва суғориш сувининг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.

С.Исаев, У.Жўраев, О.Муродов

16-19

2024-09-06

КАФТ ТАСВИРИ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎЗАРО ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Ушбу мақолада биометрик идентификация тизимларининг соҳаларидан бири бўлган кафт тасвирларини олишнинг офлайн ва онлайн усули бўйича маълумотлар базалари устида кенг қамровли тадқиқот тақдим этилган бўлиб, унда кафт тасвирини аниқлашни ўзига хос жиҳатлари, офлайн ва онлайн маълумотлар базаларини солиштириш, уларни ютуқлари ва муаммолари кўриб чиқилган. Одатда юқори аниқликдаги тасвирлардан ташкил топган офлайн маълумотлар базалари кафт тасвирини батафсил хусусиятларини аниқлаш имконини беради, бироқ, уларни сақлаш ва ҳисоблаш талаблари юқорилиги туфайли реал вақт иловалар билан ишлаш жараёнида турли мураккабликларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, тасвирни онлайн усулда олиш учун мўлжалланган қурилмалар томонидан шакллантирилган маълумотлар базаларида эса реал вақт режимида таниб олишни таъминлайди, бироқ, бунда кафт тасвирини айрим хусусиятлари йўқолиши мумкин. Ушбу тадқиқот натижалари ишончли, самарали ва кўп қиррали кафт тасвирини аниқлаш тизимларини ишлаб чиқишга сезиларли ҳисса қўшишга қаратилган бўлиб, улардан хавфсизликка мўлжалланган турли дастурларда кенг қўллаш мумкин.

Маматов Нарзулло Солиджонович, Кодиров Элмурод Солижон ўғли, Нажмиддинов Аҳлиддин Сирожиддин ўғли

180-189

2024-03-31

СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Мақолада суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган ёки  қурилаётган уй-жой, бошқа бино, иншоот ҳамда ўзга кўчмас мулкни  аниқлаш ва бартараф этишни ташкил этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти очиб берилган. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ва бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солишнинг ҳуқуқий манбалари белгиланиши ва соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга оид фикрлар билдирилган.

Шохназар Бобоқулов, Достон Рисқулов, Шохзод Жўраев

482-487

2022-12-16

ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРУВЧИ КОМБИНАЦИЯЛАШГАН АГРЕГАТНИНГ ҒАЛТАКМОЛА ИШ ОРГАНИ ПАРАМЕТРИНИ АНИҚЛАШ

Ушбу мақолада ғалтакмоланинг диаметрини мақбул қийматларини аниқлаш учун математик ифодалар келтирилган.

М.Т.Мамарасулова, Ш.Т.Саримсақова, Н.Курбонова

223-225

2022-06-06

ЎЗБЕКИСТОНДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ VA УЛАРНИНГ МЕҲНАТ ШАРОИТИ

Ушбу мақолада Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон аҳолисини хусусан аёллар, ёшлар, кексалар ва ногиронларни қишлоқ хўжалик ишларига жаб этилиши, уларнинг фидокорона меҳнати ва oғир меҳнат шароитилари каби масалалар хусусида фикр юритилади.

АЛИМОВ О.С.

44-49

2025-03-31

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БИЛАН БАНД АҲОЛИНИНГ ТУРМУШ ТАРЗИ (КОЛХОЗ ШИЙПОНЛАРИ, ЯСЛИЛАР)

Ушбу мақолада совет ҳокимияти йилларида Фарғона водийсидаги қишлоқ хўжалиги билан банд ахолининг турмуш тарзи ёритилган. Шунингдек қишлоқлардаги колхоз шийпонлари ва яслилари ҳақида маълумот келтирилган.  

Хасанбоева Гулхаё

107-111

2023-05-09

“МУҚУМИЙ” НАСЛЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛГАН ГОЛШТИН ЗОТЛИ СИГИРЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ОМИЛЛАРИ

Ушбу мақолада, Андижон вилояти, Андижон туманидаги “Муқумий” наслчилик фермер хўжалигининг табиий-иқтисодий шароитлари,хўжаликда  урчитилаётган голштин зотли қорамолларни пода таркиби, қорамолларни урчитиш ва кўпайтириш имкониятлари ҳақида маълумотлар ёритилган.

Машрапова Рохилахон Алихоновна, Зулфиқоров Довудбек Ойбек ўғли, Жавхаров Ойбек Зулфикорович

35-42

2023-04-15

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯШАШ ШАРОИТИДА ҚИШЛОҚ ХУДУДЛАРИДА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЯХШИЛАДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Бyгунги кунда мамлакатимизда қишлоқ аҳолисини даромадларини ошириш худудда истиқомат қилаётган аҳолини даромадларини ошириш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўсиш динамикаси таҳлил қилинган хулоса ва таклифлар берилган

Саидмуродов Мамур Таирович

878-881

2022-06-30

F1 ДУРАГАЙЛАРНИНГ ТОЛА ЧИҚИМИ ВА УЗУНЛИГИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Маълумки, республикамизда соҳалар бўйича катта ўзгаришлар кузатилмоқда, жумладан қишлоқ хўжалигида ҳам кластер тизими фаолият юритмоқда. Бунда кластер ажратилган ер эгаси бўлиб, экинларни жумладан ғўзани экиб, парваришлаб, етиштирилган ҳосилни тўлиқ териб олиб, қайта ишлаб калава ип ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб ўзи сотиш ҳуқуқига эгадир.

Ахмедов Джамалхан Ходжаханович, Джабборов Жамолиддин Сирожиддинович, Таджибаев Бахтияр Мусажонович, Ахмедов Джаббархан Джамалханович, Мирхамидова Гавҳарой Махмуджоновна

10-12

2024-01-08

СОБИР ЎНАР ИЖОДИДА ҚИШЛОҚ ТАСВИРИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, таниқли ёзувчи Собир Ўнарнинг қишлоқ ҳаёти, тоғ одамлари, шаҳардан туриб қараганда одмироқ бўлиб кўринадиган қадимий урф-одатлар, жайдари маросимлар, ўзаро меҳр-мурувват, оқибат, яхши қўшничилик ҳақидаги ҳикояларини, китобхонни фикр оламига бошловчи эсселарини ўқиган ўқирман беихтиёр олис ва сирли қишлоқ сари сайёҳат қилгандек бўлади.

Дўстбек СУЛАЙМОНОВ,

125-130

2025-03-30

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ТАТБИҚ ҚИЛИНГАН ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА СУҒОРИШ МЕЪЁРЛАРИ

Бугунги кунда дунё миқиёсида суғориш ва суғорма дехқончиликни ривожлантириш муаммоларини хал этилишида томчилатиб суғоришнинг ўрни, ахамияти ҳамда долзарблигини инобатга олган ҳолда, ушбу тизмни янада такомиллаштириш ва пахта майдонлари учун, қолаверса, суғориш майданлари учун тадбиқ этилиши учун ушбу мақолада тавсиялар келтирилади.

Эргашев Дилшодбек Шухратжон ўғли, Эргашев Шохрух Шухратжон ўғли, А. Исашев

94-99

2023-04-11

ЎҒИТЛАР МЕЪЁРЛАРИ ВА КЎЧАТ ҚАЛИНЛИКЛАРИНИНГ ҒЎЗАНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ.

Ушбу мақолада  кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрининг ғўзани Андижон-37 навини ўсиши ва ривожланишига таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Тадқиқотларда кўчатлар сонини сийраклиги, маъдан ўғитлар ва сувдан самарали фойдаланиши сабабли ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини кучайиши натижасида бақувват ва серҳосил ўсимликларда ҳосил элементлари ва кўсакларнинг сезиларли кўпайиши кузатилди.

Ш. Тешабоев , Ш.Ахмаджонова, Г. Равшанова

167-170

2022-11-05

ДВИГАТЕЛЛАРНИ ИШЛАШИГА ДИЗЕЛЬ ЁНИЛҒИСИ ИФЛОСЛАНИШИНИ ТАЪСИРИ

Мaзкур мақолада дизель двигателлари ишлаш жараёнига дизель ёнилғисини ифлосланишларини таъсирини ўрганиш жараёни натижалари ёритилган.

Абдуманнонов Бобомурод Абдусаломович, Анваров Абдулазиз Фарходжон ўғли, Акрамов Муҳторжон Одилжон ўғли

296-300

2022-06-30

ЛАЛМИКОР МАЙДОНЛАР УЧУН КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ҲОСИЛ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ЮҚОРИ ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ

Лалмикор майдонлар тупроқ иқлим шароитига мос бўлган, сувсизликка чидамли кузги юмшоқ буғдойнинг (Triticum aestivum L.) янги нав ва тизмаларини танлаш илмий тадқиқоти давомида 35 та нав ва тизмалар синовдан ўтказилди. Тадқиқот ўтказилган минтақанинг об-ҳаво шароитлари маълумотлари билан нав ва тизмалар ҳусусиятлари таққослаб баҳоланди.

Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Мейлиев Акмал Хушвақтович, Панжиев Эргаш Жуманазарович

211-220

2022-10-14

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ТУПРОҚНИ ҲИМОЯЛОВЧИ ВА РЕСУРСТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДА ЭКИШ СЕЯЛКАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Алмашлаб экишни тўғри ташкил этиш мақсадида фермерлар алмашлаб экиш тизимига қоплама экинларни қандай қилиб самарали киритиш мумкинлиги ҳақидаги билимга эга бўлишлари лозим. Бундан ташқари муайян хўжаликнинг ўзига хос шарт-шароитларига мос келувчи техникани танлай билиш муҳим аҳамиятга эга. Аксарият тўғридан-тўғри экиш сеялкалари оддий сеялкаларга қараганда оғирроқ бўлади.

А.С. Атаниязов, Ш.А. Султанбайов

106-109

2025-02-28

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУҒУРТАЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Мақолада қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини ривожлантириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар, бу борада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар баён этилган. Шунингдек, ҳозирда юзага келган мавжуд муаммолар келтирилган ва ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган ва амалий аҳамиятга молик таклифлар ишлаб чиқилган.

Солиева Навруза Ахмадилло қизи

4-11

2022-07-05

1 - 25 из 185 результатов 1 2 3 4 5 6 7 8 > >> 

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Язык

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Разработано

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy