Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, таниқли ёзувчи Собир Ўнарнинг қишлоқ ҳаёти, тоғ одамлари, шаҳардан туриб қараганда одмироқ бўлиб кўринадиган қадимий урф-одатлар, жайдари маросимлар, ўзаро меҳр-мурувват, оқибат, яхши қўшничилик ҳақидаги ҳикояларини, китобхонни фикр оламига бошловчи эсселарини ўқиган ўқирман беихтиёр олис ва сирли қишлоқ сари сайёҳат қилгандек бўлади.