Ушбу мақола Америка Қўшма Штатларида (АҚШ) жиноят-ижроия қонунчилиги доирасида маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий асослари, амалий жараёнлари ва ислоҳотлардаги ўрни илмий-назарий таҳлил қилинади. АҚШ Конституциясининг Биринчи ва Саккизинчи ўзгартиришларига таяниб, маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари, жумладан сўз эркинлиги, қаттиқ жазолардан ҳимоя ва ҳуқуқий ёрдам олиш каби масалалар кўриб чиқилади. Мақолада АҚШдаги маҳкумлар ҳуқуқларининг ҳимояси, First Step Act каби ислоҳотлар орқали уларнинг жамиятга қайтиши ва қайта жиноят содир этишнинг олдини олишга қўшаётган ҳиссаси муҳокама қилинади. Хорижий тадқиқотчилар, жумладан профессор Жонатан Симон, Эмили Базелон ва Жеффри Фаган каби олимларнинг ишларига таяниб, маҳкумларнинг таълим, саломатлик ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқларини кучайтиришнинг ижтимоий, иқтисодий ва психологик жиҳатлари таҳлил қилинади.