Innovative Academy
  • Регистрация
  • Вход
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Вопросы о докторантуре и ответы на них
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Найти

Расширенные фильтры

Результаты поиска

СУД ТЕРГОВИ ЖАРАЁНИДА ИСБОТЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АҲАМИЯТИ.

Одил судлов суд муҳокамаси йўли билан бир-бирини тўлдириб, алмаштириб турувчи, босқичма-босқич амалга ошириладиган суд ҳаракатларидан иборат.  Жиноят процессуал фаолиятнинг ниҳоятда муҳим, суд муҳокамасининг сермашаққат,  ишни  мазмунан  ҳал  қилиниши  учун  асос, пойдевор бўлиб суд тергови босқичи ҳисобланади. Суд муҳокамаси шундай тузилган ки, суд тергови унинг ҳал қилувчи қисмидир. Айнан шу босқичда тўпланган барча далиллар суд томонидан бевосита текширилади ва чиқариладиган ҳукм учун замин яратилади.

Юсупджанова Гулноза Илхомовна

119-123

2022-10-04

АМЕРИКА ҚУРАМА ШТАТЛАРЫНДА СУДЬЯ КАДРЛАРДЫ ТАҢЛАЎ ҲӘМ ОРЫНЛАРЫНА ҚОЙЫЎ МӘСЕЛЕЛЕРИ

Бул мақалада Америка Қурама Штатларында суд системасы ҳәм судья кадрларын таңлаў ҳәм лаўазымға тайынлаў процесслери кеңнен сәўлелендирилген. Бәринен бурын, АҚШтағы федерал ҳәм штат судлары системасы, олардың структуралық бөлимлери, ўәкилликлери ҳәм басқарыў тәртиплери талланған. Федерал дәрежедеги суд системасының орайында АҚШ Жоқары суды турыўы, апелляция ҳәм округ судлары, сондай-ақ, арнаўлы судлардың орны ҳаққында сөз етиледи. Сондай-ақ, штатлардың өз коньституцияларына тийкарланған суд системалары, еки басқышлы ҳәм үш басқышлы суд системалары, олардың өзине тән тәреплери ҳәм айырмашылықлары көрсетип өтилген. Мақалада, әсиресе, судья лаўазымына талабанларды таңлаў ҳәм тайынлаўдың төрт түрли тийкарғы модельи - губернатор ҳәм нызам шығарыўшы уйым арқалы тайынлаў, арнаўлы комиссия арқалы таңлаў, сайлаў арқалы судьяларды таңлаў ҳәм нызам шығарыўшы уйым даўысы арқалы сайлаў - кеңнен сәўлелендирилген. Бул процесслердиң ҳуқықый тийкарлары ҳәм әмелий әҳмиети ашып берилген.

Даулетмуратов Тимур Даулетмуратович

164-168

2025-09-29

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА СУД ҚАРОРИНИ ҚОНУНИЙЛИГИНИ ЎРГАНИШДА ПРОКУРОР ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада жиноят процессида адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқни таъминлашда прокурор томонидан кассация протести келтириш аҳамияти,  суд ҳукмини, ажримни ўрганиш учун  прокурорга юбориш ёки прокурор томонидан талаб қилиб олиш тартиби, МДҲ давлатлари ҳуқуқ нормалари ҳамда миллий қонунчиликнинг илмий-назарий таҳлиллари келтирилган.

Ҳасанов А.

170-175

2024-11-20

ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ВА СУД ЖАРАЁНИДА ЭКСПЕРТИЗАЛАРНИ ТАЙИНЛАБ, ЎТКАЗИШДА ХАТОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада  дастлабки тергов ва суд жараёнида суд экспертизаси хулосасини аҳамияти айрим  хатоларнинг моҳияти ва уларни бартараф этиш масалалари акс эттирилган. Хусусан, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, суд муҳокамаси, тергов фаолияти жараёнида ва эксперт-криминалистика хизматларининг фаолиятидаги хатолар билан боғлиқ муаммолар назариётчи ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг амалиётчи ходимлари қарашлари билан ёритиб берилган.

Абдумутал Закурлаев

145-150

2022-11-17

ПОРТЛАШДАН КЕЙИН КЎЗДАН КЕЧИРИШ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН МУРДАЛАРГА НИСБАТАН СУД ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТАЙИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу илмий мақолада портлашдан кейин кўздан кечириш жараёнида аниқланган мурдаларга нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан асослантирилган фикрлар билдирилган. Шунингдек, суд тиббий экспертизанинг вазифалари, тадқиқот объектлари, ҳал этадиган масалалари баён этилган.

Абулхайров Рустамхон Ибодуллаевич

20-26

2025-04-24

ТЕРГОВ ВА СУД ЖАРАЁНИДА ЭКСПЕРТИЗА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада сунъий интеллект технологиялари ва уларнинг жиноятчиликнинг турли кўринишлари пайдо бўлишига таъсири, шунингдек, рақамли электрон далилларни аниқлаб олиш масалалари, шунингдек, суд экспертлик фаолиятига инновацион технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш масалалари ёритилган. Суд экспертизаларига оид маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий ишлари ҳамда амалий суд-экспертлик фаолиятининг таҳлилларига асосланиб, ушбу фаолиятда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг энг истиқболли йўналишларини таклиф қилинган. Суд экспертизасини ривожлантириш ва унинг имкониятларини кенгайтиришга таъсир этувчи кўплаб яна бир омил сифатида – суд-экспертиза муассасаларининг хорижий ҳамкасблар билан халқаро алоқаларни амалга ошириш бўйича фаолиятини фаоллаштириш эканлигини асосланган.

А.К. ЗАКУРЛАЕВ

15-23

2025-05-10

СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ: ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ БИЛАН ҚИЁСИЙ ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

Ушбу мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасида суд қарорларини ижро этмаслик учун жавобгарлик, Ўзбекистон Республикасида суд қарорларини ижро этмаслик учун жавобгарлик, унинг оқибатлари ва сабаблари таҳлил қилинди; ижро этувчи ҳаракатларнинг ҳуқуқий табиати аниқланди; ижро этувчи ҳаракатларга қўйиладиган талаблар аниқланди; хорижий давлатларда ижро этувчи ҳаракатларни амалга ошириш хусусиятлари кўриб чиқилди соҳадаги муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф қилиш йўллари хусусида сўз юритилган. Шунингдек, бир қанча таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган.   

Бозоров Мақсудали Махмудович

184-189

2023-01-14

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА СУД МУҲОКАМАСИНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА ВАЗИФАЛАРИГА ДОИР ИЛМИЙ ЁНДОШУВЛАР

Мазкур мақолада Жиноят процессида суд муҳокамасининг тушунчаси ва вазифаларига доир илмий ёндошувларга доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада  суд муҳокамасининг тушунчасига доир олимлар томонидан берилган фикирлар таҳлил этилган.

Байсариев Шавкат Хусанович

32-35

2024-02-07

АДОЛАТЛИ СУД МУҲОКАМАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ТУШУНЧАСИ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқ, жиноий одил судлов, профессионаллик, суд ҳокимиятининг мустақиллик, объективлик, холислик ва адолат белгилари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалар.

Ҳасанов А.

88-94

2024-11-20

АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИНИ СУД ҚАРОРИ БИЛАН РАҚАМЛИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШТИРИШНИНГ ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Ушбу тезисда апелляция шикоятини суд қарори билан рақамли интеграциялаштиришнинг одил судловга эришишдаги аҳамияти тўғрисида фикр юритилиб, киритилган апелляция шикоятлари суд мажлисларида кўрилиши муҳокама қилинган ҳолда айрим камчиликлар эътироф этилиб, бартараф этиш бўйича таклифлар илгари сурилган. Хусусан, мақолада иқтисодий низоларни кўрувчи апелляция инстанцияси суди қарорида шикоятда келтирилган ҳар бир важга баҳо берилишида апелляция шикояти билан суд қарорини интеграциялаштиришнинг  ўрнига батафсил тўхталган ҳолда, ушбу жараённи рақамлаштириш таклиф этилган.

Давлатов Мухторжон Фарходович

152-155

2024-05-29

ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

Фуқаролар ва ташкилотларнинг субъектив ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд процессида турли хил фуқаролик ишлари ҳал қилинади. Ўз навбатида, фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш жараёнида суднинг хулосалари муайян процессуал шаклда белгиланган тартибда чиқариладиган суд қарорлари тарзида ифода этилади.

Курбанов Элёр Холмурадович

112-115

2024-04-29

СУД ЭКСПЕРТИНИНГ ИЧКИ ИШОНЧИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУЗИЛИШИ ҲУСУСИДА АЙРИМ ФИКРЛАР

Мақолада суд эксперти  фаолиятининг асосий жихатлари, уни фикрлаш, эксперт тадқиқодига киришув, хулосанинг шаклланишида мантиқий ва психологик асослар, суд экспертининг ишончи каби масалалар ёритилади.

Абдумутал Закурлаев

210-214

2023-02-25

СУДЛАР МУСТАҚИЛЛИГИГА ДОИР ХАЛҚАРО НОРМАЛАРГА БИР НАЗАР

Ушбу мақолада суд ҳокимияти мустақиллигининг институционал жиҳатларига оид халқаро стандартлар ҳамда суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро ва минтақавий ҳужжатлар комплекс тарзда таҳлил қилинган.

Тожибоев Нуриддин Ёқубович

31-34

2024-11-06

МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Мазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда учрайдиган ҳолатлар ва уни такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган.

Аҳрор Кенжаев

12-15

2025-03-06

СУД ҲУЖЖАТИНИ ИЖРО ЭТМАСЛИК ЖИНОЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАОММОЛАРИ

Мазкур мақолада суд ҳужжатини ижро этмаслик жиноятини ривожланиши ҳамда такомиллаштириш муаоммоларига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада суд ҳужжатини ижро этмаслик жиноятини ривожланиши ҳамда такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилган

Абдуллаев Тўлқин Бектемирович Абдуллаев

152-156

2022-03-16

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚНИНГ УМУМ ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАН ПРИНЦИПЛАРИ ВА НОРМАЛАРИ ҲАМДА ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ СИФАТИДА

Халқаро муносабатларнинг ривожланиши, жаҳондаги глобаллашув жараёнлари халқаро ҳуқуқ ва чет эл ҳуқуқи нормалари турли мамлакатларда ҳуқуқни қўллаш жараёнларида, жумладан судлар томонидан қўлланилишини тақазо этмоқда. Шу ўринда турли миллий ва халқаро аҳамиятли низолар юзага келишида ва уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ ва чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш доирасида бир қатор амалий муаммоларни келиб чиқмоқда. Миллий суд статистикасига асосан охирги уч йилда иқтисодий судлар томонидан халқаро ҳуқуқ нормалари фақат хорижий суд ва халқаро арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этишда, чет эл элементи билан мураккаблашган ишларда эса чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳолати фақат иккита иш юзасидан қўлланилганлиги маълум бўлди. Ушбу кўрсаткичлар мазкур масалаларнинг миллий қонунчилик ва суд амалиёти доирасида етарлича эътиборга олинмаслиги ҳамда тадқиқ этишда долзарблигини намоён қилади.

Сурайё Ганибаева

186-192

2025-04-30

СУД ҲУЖЖАТИНИ ИЖРО ЭТМАСЛИК ЖИНОЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАОММОЛАРИ

Мазкур мақолада суд ҳужжатини ижро этмаслик жиноятини ривожланиши ҳамда такомиллаштириш муаоммоларига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада суд ҳужжатини ижро этмаслик жиноятини ривожланиши ҳамда такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилган.

Тўлқин Бектемирович Абдуллаев

158-163

2022-03-25

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИНИНГ БОСҚИЧИ СИФАТИДА СУД МУЗОКАРАСИ, МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида суд муҳокамасининг тартиби ва мазмуни, айблов ва ҳимоя тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суд музокараларининг ўтказилишига оид қоидалар ўрганилган. Шунингдек, ривожланган хорижий давлатларнинг жиноят-процессуал қонунчилигида суд муҳокамаси ва музокараларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган.

Эшонқулов Тўлқин Қурбанбайевич

151-158

2025-02-28

СУДЛАРДА ИҚТИСОДИЙ НИЗОЛАРНИ КЎРИШНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Ушбу мақолада суд тизимида рақамлаштиришнинг аҳамияти тўғрисида фикр юритилиб, қабул қилинган дастурлар ижроси муҳокама қилинган ҳолда айрим камчиликлар эътироф этилиб, бартараф этиш бўйича таклифлар илгари сурилган. Хусусан, мақолада иқтисодий низоларни кўрувчи судларда ҳам суд мажлиси баённомаларининг ўрнига батафсил тўхталган ҳолда, ушбу жараённи ҳам рақамлаштириш таклиф этилган.

Давлатов Мухторжон Фарходович

180-183

2024-05-21

ХАТШУНОСЛИК ЭКСПЕРТИЗАСИДА КОМПЛЕКС СУД ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА МАВЖУД МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

. Мазкур мақолада комплекс суд экспертизасини тайинлаш, ўтказиш жараёнларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги айрим моддаларнинг таҳлили, шунингдек, мазкур ҳолатларда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига асослантирилган таклифлар келтириб ўтилган.

Собиров Фуркат Бахромбой ўғли

52-57

2023-04-10

СУД ТОМОНИДАН КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Суд томонидан кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари яъни қўшимча ўтказилиши бўйича фикр-мулоҳазалар юритилган.

Муҳаммадалиев Минҳожидин Қурбонали ўғли

105-108

2024-08-26

СУДЛАР ФАОЛИЯТИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХАВФСИЗЛИК МАСАЛАЛАРИ

Судда иш кўрилиши ва ҳал этилиши жараёнида сунъий интеллект муайян бир иш бўйича маълум бир ечимларни таклиф қилади. Миллий проссецуал кодексларимизда судья қарорини ўз ички ишончига асосланган ҳолда қабул қилиши белгилаб қўйилган. Масалан, ФПКнинг 80-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.ЖПКнинг 95-моддаси биринчи қисмида белгиланишича, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.

 

Эргашев Фаррух Алишерович

139-141

2025-08-31

АДОЛАТЛИ СУД МУҲОКАМАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ВА ЖИНОИЙ ОДИЛ СУДЛОВ ТИЗИМИДА ПРОКУРАТУРАНИНГ РОЛИ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

Мақолада адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқ ва жиноий одил судлов тизимида прокуратуранинг роли тўғрисидаги халқаро стандартлар, жиноят процессида прокурорларнинг самарадорлиги, холислиги ва адолатлилигини таъминлаш бўйича аҳамиятига доир етакчи олим ва мутахассисларнинг фикри, халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда миллий қонунчиликнинг илмий-назарий таҳлиллари келтирилган.

Ҳасанов А.М.

127-133

2022-06-06

ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ИНСТИТУТИНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Мазкур тезисда замонавий ҳуқуқий давлатларда тергов судяси институтининг шаклланиши, ривожланиши ва амалиётда тутган ўрни таҳлил етилган. Жумладан, Франция, Италия, Испания, Нидерландия ва Германия каби Европа мамлакатларида тергов судясининг ваколатлари, функциялари ҳамда тергов жараёнидаги иштироки ёритилган. Бундан ташқари, Буюк Британия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Қозоғистон ва Қирғизистон тажрибалари орқали турли ҳуқуқий тизимларда тергов судяси институтининг мавжудлиги ёки ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинади. Тадқиқотда тергов судяси институтининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилишдаги ўрни, шунингдек, тергов устидан суд назоратини таъминлашдаги аҳамияти алоҳида таъкидланади. Муаллиф ушбу институтни Ўзбекистон қонунчилигига татбиқ етиш зарурати ва ижобий натижалари ҳақида хулоса қилади.

Орақбаев Ерполат Темирбай улы

29-32

2025-06-25

МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШДА ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚЛАРНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТАҲЛИЛИ

ушбу мақолада маъмурий суд ишларини юритишда процессуал
ҳуқуқларни суиистеъмол қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари таҳлил қилинган ва тегишли
хулосалар олинган. Шунингдек суд ишларини юритишда ҳуқуқни суиистеъмол
қилишнинг олдини олиш юзасидан таклифлар берилган.

Jamalov Bekzod Baxtiyarovich

8-14

2023-06-07

1 - 25 из 220 результатов 1 2 3 4 5 6 7 8 9 > >> 

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Язык

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Разработано

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy