жиноят процессида жиноят ишини судга қадар юритиш босқичида жиноий жавобгарлик масаласи кўрилган шахсга нисбатан кейинчалик унинг жавобгарлигини рад этувчи қонуний асослар етарли бўлганда, шахснинг бузилган барча ҳуқуқларини қайта тиклаш жараёни реабилитациянинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Бузилган ҳуқуқлар қаторига шахснинг шаъни, қадр-қиммати, жамиятдаги ўрни билан боғлиқ бўлган, мулкий-номулкий ва оилавий муносабатларга доир бўлган, моддий ва маънавий зарар билан боғлиқ бўлган ҳамда меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш каби ҳуқуқларни киритиш мумкин. Шунингдек, реабилитация-шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш доирасида давлатнинг ҳимоя функциясининг асосий қисмини ташкил этади. Ушбу мақолада реабилитациянинг мазмун-моҳияти ва назарий асослари ёритиб берилган.